Невроз касаллиги канча давом этади

Nevroz — og‘ir ruhiy kasallik — Avitsenna.uz — Nevropatologiya

Невроз касаллиги канча давом этади

Nevrozlar psixogen kasalliklardan hisoblanib, kuchi va o‘tkirligi kam bo‘lgan ruhiy jarohatlovchi vaziyatning uzoq vaqt ta’siri natijasida rivojlanadi. Bu holatlarda odatda, oilaviy-maishiy, ishlab chiqarish va mehnat jamoasidagi kelishmovchiliklar haqida gap ketib, ular hatto har doim ham bemor tomonidan ruhiy jarohatlovchi omil sifatida qabul qilinmaydi.

Ruhiy faoliyat buzilishlari chuqurligi nevrozlarda nisbatan kam uchraydi – bu yerda tafakkur, idrok va ongning chuqur buzilishlari kuzatilmaydi, atrofdagilar va o‘z holatiga tanqidiy munosabat saqlanib qoladi.

Nevrozlar ko‘pincha mojaroli vaziyat orqali somatik kasalliklar, qattiq toliqish, boshqa qo‘shimcha zararli omillar bilan birga yuzaga kelib, ular xastalikning bevosita sababchisi bo‘lmasada, katta patogenetik ahamiyatga ega. Shuningdek, ba’zi tug‘ma konstitutsion xususiyatlar muhim ahamiyat kasb etadi va ular bir qator shaxslarda nevrotik reaksiyalarning juda ko‘p uchrashi, og‘irligi va davomiyligini belgilaydi.

Nevrozlar klinikasi

Nevrozlar klinikasida asosan vegetativ, somatik va effektiv buzilishlar namoyon bo‘lib, ular yaqqol xulq-atvor buzilishlarini keltirib chiqarmaydi va davolash nisbatan oson kechadi. Ba’zi holatlarda, ruhiy jarohatlovchi vaziyat yillab davom etganda, nevroz shaxsning nevrotik rivojlanishiga o‘tishi mumkin.

Nevrozlar nevrasteniya (holdan toyish va o‘ta charchash natijasida nerv sistemasining funksional buzilishi, nevrozning bir turi), isteriya (nerv sistemasining funksional xarakterdagi nerv kasalligi, ruhiy buzilishning shakllaridan biri) va yopishqoq holatlar nevroziga ajratiladi.

Nevrasteniya ko‘pincha tez toliquvchanlikka moyil, kayfiyati turg‘un bo‘lgan shaxslarda rivojlanadi. Bu xususiyatlar bunday shaxslarda oddiy holatlarda ham kuzatiladi.

Ruhiy jarohatlovchi vaziyat ta’sirida ularda astenik (madorsizlik, umumiy holsizlik) sindrom shaklidagi nevrotik reaksiya yuzaga keladi.

Ish qobiliyati hamda ishtaha pasayishi, bosh og‘rig‘i, uyqusizlik va holsizlik, uyquchanlik kuzatiladi.

Bemorlarda diqqat konsentratsiyasi buziladi. Ular tez xafa bo‘luvchan, sabrsiz bo‘lib qoladilar. Turli vegetativ, jumladan, arterial bosim o‘zgaruvchanligi, taxikardiya, ko‘p terlash, tremor, ko‘pincha jinsiy faoliyatning buzilishi kuzatiladi. Tez toliquvchanlik sababli qo‘zg‘alish bo‘sag‘asida yuqori ko‘tariladi.

Bemorlar qo‘zg‘aluvchan bo‘lib boradilar (qo‘zg‘aluvchan holsizlik), oson qo‘zg‘aluvchan, kayfiyatlari tez-tez buzilishiga moyil bo‘ladilar. Bu holatda nevrasteniyaning giperstenik shakli haqida gap ketadi.

Agar kasallik klinikasida oldingi o‘ringa tez toliquvchanlik, apatiya, bo‘shashganlik chiqib qolsa – bu gipostenik shakli deyiladi.

Ushbu maqolani ham o‘qing:  Ataksiya – tik tura olmasdan chayqalib yurish

Isteriya ko‘pincha ruhiy jarohatlovchi vaziyatga reaksiya sifatida isterik psixopatik fe’l-atvor belgilari bo‘lgan shaxslarda ham rivojlanadi, ammo patologik xususiyatlari bo‘lmagan shaxslarda ham u rivojlanishi mumkin.

Nevrozning bu turi ko‘pincha ayollarda uchraydi.

Isteriya kelib chiqishiga ega bo‘lgan buzilishlar – og‘riqlar, falajlik, qusish holatlari, spazmlar, ko‘rlik, karlik, tutqanoq va boshqalar tashqi ko‘rinishi bilan boshqa somatik va ruhiy kasalliklarning simptomlaridan kam farqlanishi mumkin.

Ammo bemorlarni batafsil tekshirish vaqtida, ularda xech qanday organik buzilishlar aniqlanmaydi.

Ba’zida ruhiy jarohatlovchi vaziyat mazmunining u yoki bu isterik belgilar bilan bog‘liqligini ko‘rish mumkin, ayniqsa kasallik simptomi bemor kechinmalari bilan bog‘liq holda namoyon bo‘lganda kuzatiladi.

Lokal buzilishlarga bog‘liq bo‘lmagan holda isteriyali barcha bemorlar fe’l-atvorida kayfiyatning o‘zgaruvchanligi, effektlarga moyillik, namoyishkorlik xos.

Ular har qanday vositalar: tashqi ko‘rinishlari, so‘zlashishda o‘zini tutishlari, nigohlari, odatlari bilan o‘zini atrofdagilar diqqat markaziga qo‘yishga intiladilar. Shuningdek, ularning o‘z¬larini yuqori baholashlari, boshqalarga o‘xshamasliklarini ko‘z-ko‘z qilish xudbinligidan dalolat beradi. Shu bilan birga bemorlar o‘ta ishonuvchan, taqlid qilishga moyildirlar.

Ko‘pincha isteriyada tutqanoq xurujlari kuzatiladi va ular epileptik tutqanoqlarni eslatadi. Ammo bu kasallikning boshqa belgilari kabi, epileptik tutqanoqlardan farqlanib, mojaroli vaziyatda yoki bemorga uni eslatilganda yuzaga keladi. Bemorlar o‘z xatti-harakatlarini ma’lum darajada idora etish qobiliyatlarini saqlab qoladilar.

© Mahmuda AHMЕDOVA.
1 son Toshkent shahar ruhiy asab kasalliklari dispanseri shifokori.

Источник: https://avitsenna.uz/nevroz/

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ МАРКАЗИЙ МАТБУОТ ОРГАНИ

Невроз касаллиги канча давом этади

Турли-туман маълумотлар, янгиликлар кўплиги кишилар асаби зўриқишига ва уларнинг шу билан боғлиқ касалликларга чалинишига сабаб бўлмоқда.

Кўп ҳолатларда асаб тизимидаги муаммолар ички аъзолар иш фаолиятининг бузилишига олиб келади.

Шу жумладан, умуртқалар остеохондрози, умуртқалараро диск чурраси касаллиги, бош мияда қон айланишининг бузилиши (инсульт), қандли диабетдан кейинги полиневропатия касалликлари кўп учрамоқда.

Умуртқалараро дисклар чурраси касаллиги кўпайиб кетишининг бир неча сабаблари бор. Умуртқа поғонаси 31 та умуртқа ва уларнинг ҳаракатини таъминловчи умуртқалараро диск ҳамда бойламлардан тузилган.

Қон айланиши ва гидрофиллигининг бузилиши (сувсизланиши), нотўғри ҳаракат туфайли унга тушадиган босимнинг тенг тақсимланмаслиги, бел мушакларининг жисмоний чиниқмаганлиги, жароҳатлар, қаттиқ силкиниш ҳамда бошқа сабаблар туфайли умуртқалараро дисклардан чурралар ҳосил бўлади.

Чурралар у ёки бу даражада орқа мияни ва ундан чиқувчи нерв толаларини сиқиб қўйиши оқибатида белда оғриқ пайдо бўлиб, ҳаракатнинг чекланиши, оёқларга борувчи нерв толалари зарарланиши кузатилади. Оғир асоратларда чаноқ органлари фаолиятининг бузилиши, оёқларда шоллик ҳам келиб чиқиши мумкин.

Касалликнинг кенг тарқалишига одамларнинг кўпроқ бир жойда ўтириб ишлаши ва жисмоний ҳаракатнинг камайганлиги, умуртқа поғонасининг зўриқиши, шунингдек, истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар таркибининг нотабиийлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Фан-техниканинг ривожланиши натижасида касалликларга ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш имкони туғилди.

Компьютерли томограф ва магнитли резонанс томограф каби тиббий текшириш усуллари мавжуд бўлмаган пайтда кўпгина умуртқа касалликларига, жумладан, чурра касаллигига ҳам фақат «остеохондроз» ташхиси қўйилган. Аслида бу касаллик ўша пайтларда ҳам яширин ҳолда кечаверган.

Юртимизда қуруқ иқлим ва куннинг ниҳоятда исиб кетиши ҳаводаги зарарли омилларни кўпайтиради. Бу инсонлар организмига салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.

Кейинги йилларда юртимизда экологик муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар натижасида инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи газ ва сув омилларига тозалагич ҳамда фильтрлар ўрнатилди.

Шу боис, йирик саноатлашган ҳудудимизда ҳам экология туфайли келиб чиқувчи касалликлар, завод ҳамда корхоналарда ишчи ходимларнинг касб касалликлари кўрсаткичи сезиларли даражада камайди.

Асаб касалликлари замирида марказий ва периферик асаб тизимининг анатомик структурасидаги ўзгаришлари ётади. Бунга юқумли касалликлар, заҳарланиш, шикастланишлар, ўсмалар, қон-томир касалликлари ва бошқа сабаблар бўлиши мумкин.

Бош ёки орқа миянинг турли қисм­лари зарарланиши билан кечадиган касалликлар, периферик асаб тизимида ўзгаришлар фалажлик, тиришиш, гиперкинезлар, рефлексларнинг издан чиқиши, сезувчанлик, оғриқ ва бошқа сезгиларнинг бузилиши билан кечади.

Асаб тизимининг анатомик ўзгаришлар билан кечадиган хасталиклари органик касалликлар деб юритилади. Буларга инсульт, жароҳатлар ва мия тўқимаси яллиғланишидан ке­йинги асоратлар, туғма ва ирсий касалликлар, қандли диабет асоратлари ва бошқалар киради.

Асаб тизимининг функ­ционал касалликларида эса айтарли анатомик ўзгаришлар бўлмайди, бунга неврозлар киради.

Сурункали асаб зўриқишлари оқибатида кишиларда стресс ҳолатлари пайдо бўлади.

Стрессга қарши мослашув (адаптация)нинг ривожлантирилмаганлиги, юқорида айтилганидек, иқлим шароитидаги ноқулайликлар, нотабиий озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилиш, жисмоний ҳаракатнинг камайиши, узоқ вақт ўтириб ишлаш ва ниҳоят, одамларнинг саломатлигига ўз вақтида эътибор бермаслиги бу касалликларнинг пайдо бўлишига имкон яратади.

Невроз касаллиги қадимдан маълум. Бундан 200 йил олдин шотландиялик шифокор Вильям Куллен биринчи марта мазкур касаллик тўғрисида маълумот берган. Касаллик беморнинг асаб тизимида вақтинча, айрим пайтларда сурункали ўзгаришларга олиб келади.

Невроз касаллиги билан оғриган кишининг иш қобилияти пасайиб, танаси, ички аъзоларида меъёрга хос бўлмаган турли сезгилар, оғриқлар юзага келади. У психоген касаллик ҳисобланиб, кучи ва ўткирлиги кам бўлган руҳий жароҳатловчи вазиятнинг узоқ вақт таъсири натижасида ривожланади.

Бу ҳолатларда одатда, оилавий-маиший, ишлаб чиқариш ва меҳнат жамоасидаги келишмовчиликлар ҳақида гап кетиб, улар ҳатто ҳар доим ҳам бемор томонидан руҳий жароҳатловчи омил сифатида қабул қилинмайди. Руҳий фаолият бузилишлари чуқурлиги неврозларда нисбатан кам учрайди.

Бу ерда тафаккур, идрок ва онгнинг чуқур бузилишлари кузатилмайди, атрофдагилар ва ўз ҳолатига танқидий муносабат сақланиб қолади.

Невроз кўпинча можароли вазият орқали соматик касалликлар, қаттиқ толиқиш, бошқа қўшимча зарарли омиллар билан бирга юзага келиб, улар хасталикнинг бевосита сабабчиси бўлмаса-да, катта патогенетик аҳамиятга эга.

Шунингдек, баъзи туғма конституцион хусусиятлар муҳим аҳамият касб этади ва улар бир қатор шахсларда невротик реакцияларнинг жуда кўп учраши, оғирлиги ва давомийлигини белгилайди. Невроз клиникасида асосан вегетатив, соматик ва аффектив бузилишлар намоён бўлиб, улар яққол хулқ-атвор бузилишларини келтириб чиқармайди ва даволаш нисбатан осон кечади. Баъзи ҳолатларда, руҳий жароҳатловчи вазият йиллаб давом этганда, невроз шахснинг невротик ривожланишига ўтиши мумкин.

Невроз, неврастения (ҳолдан тойиш ва ўта чарчаш натижасида асаб тизимининг функционал бузилиши, неврознинг бир тури), истерия (нерв тизимининг функционал характердаги асаб касаллиги, руҳий бузилишнинг шаклларидан бири) ва ёпишқоқ ҳолатлар неврозига ажратилади. Неврастения кўпинча тез толиқувчанликка мойил, кайфияти турғун шахсларда ривожланади.

Бу хусусиятлар бундай шахсларда оддий ҳолатларда ҳам кузатилади. Руҳий жароҳатловчи вазият таъсирида уларда астеник (мадорсизлик, умумий ҳолсизлик) синдроми шаклидаги невротик реакция юзага келади. Иш қобилияти ҳамда иштаҳа пасайиши, бош оғриғи, уйқусизлик ва ҳолсизлик, баъзан уйқучанлик кузатилади. Беморларда диққат концентрацияси бузилади. Улар тез хафа бўлувчан, сабрсиз бўлиб қоладилар.

Турли вегетатив, жумладан, артериал босим ўзгарувчанлиги, тахикардия, кўп терлаш, қалтираш, кўпинча жинсий фаолиятнинг бузилиши кузатилади. Тез толиқувчанлик сабабли, қўзғалиш юқори кўтарилади. Беморлар кайфиятлари тез-тез бузилишга мойил бўлади. Бу ҳолатда неврастениянинг гиперстеник шакли ҳақида гап кетади.

Агар касаллик клиникасида олдинги ўринга тез толиқувчанлик, апатия, бўшашганлик чиқиб қолса, бу – гепостеник шакли, деб юритилади.

Истерия кўпинча руҳий жароҳатловчи вазиятга реакция сифатида истерик психопатик феъл-атвор белгилари бўлган шахсларда ривожланади. Аммо патологик хусусиятлари бўлмаган шахсларда ҳам ривожланиши мумкин.

Нев­рознинг бу тури кўпинча аёлларда учраб, унинг келиб чиқишига эга бўлган бузилишлар – оғриқлар, фалажлик, қусиш ҳолатлари, спазмлар, кўрлик, карлик, тутқаноқ ва бошқалар ташқи кўриниши билан бошқа соматик ва руҳий касалликларнинг симптомларидан кам фарқланиши мумкин. Аммо беморларни батафсил текшириш вақтида, уларда ҳеч қандай органик бузилишлар аниқланмайди.

Баъзида руҳий жароҳатловчи вазият мазмунининг у ёки бу истерик белгилар билан боғлиқлигини кўриш мумкин. Айниқса касаллик симп­томи бемор кечинмалари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлганда кузатилади. Локал бузилишларга боғлиқ бўлмаган ҳолда истерияли барча беморлар феъл-атворига кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, аффектларга мойиллик, намойишкорлик хос.

Улар ҳар қандай воситалар: ташқи кўринишлари, сўзлашишда ўзини тутишлари, нигоҳлари, одатлари билан ўзини атрофдагилар диққат марказига қўйишга интиладилар. Шунингдек, уларнинг ўзларини юқори баҳолашлари, бошқаларга ўхшамасликларини кўз-кўз қилиши худбинлигидан далолат беради. Шу билан бирга, беморлар ўта ишонувчан, тақлид қилишга мойилдир.

Кўпинча истерияда тутқаноқ хуружлари кузатилади ва улар эпилептик тутқаноқларни эслатади. Аммо бу касалликнинг бошқа белгилари каби эпилептик тутқаноқлардан фарқланиб, можароли вазиятда ёки беморга уни эслатилганда юзага келади. Беморлар ўз хатти-ҳаракатларини маълум даражада идора этиш қобилиятларини сақлаб қолади.

Кўпинча ҳаёт ташвишлари билан овора бўлиб, соғлиғимизга етарлича эътибор бермаймиз. Унинг қадрини йўқотганимиздан сўнг биламиз ва афсусланамиз.

Хулоса шуки, соғлиқнинг бебаҳо бойлик эканлигини билган киши ўзи учун кунлик режимни тўғри ташкил этади, тўғри овқатланади, спорт билан мунтазам шуғулланади, алкоголь ва наркотик моддаларга ружу қўймайди, вақтида дам олиб, ҳаётда учрайдиган ҳар қандай муаммо-ю қийинчиликларни асаббузарлик билан эмас, хотиржамлик ва босиқлик билан ҳал этади, соғлом турмуш тарзига амал қилади. Айнан шу йўл билан сўз юритилган ва бошқа касалликларга чалинмайди.

Тиббий хизмат подполковниги Ш. ШУКУРОВ,

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали асаб касалликлари бўлими бошлиғи.

Источник: http://mv-vatanparvar.uz/uz/news?id=4774

ВашДоктор
Добавить комментарий